икки қўшнининг салом-аликдан сўнгги суҳбати уй-жой масаласидан бошланди.
— Эй, нимасини айтасиз, дўстим, ўзингиздан қолар гап йўқ. Кенжатойни уйлантириш тараддудида юрибмиз. Тезроқ тўнғичимизни ҳам уйли-жойли қилмасак бўлмайди. Хуллас, иккита катта харажатли масала бир пайтга тўғри келиб турибди-да. Қўлимизда озгина йиққан-терганимиз бору, аммо иш бошлашга юрак бетламайроқ турибди. Иморат чала-ярим ҳолда қолиб кетса, олдинда қиш, ёғин-сочинли кунлар. Бир уй, бир даҳлиз қуриб чиқариб қўя қолай десам, ўғлим кўнмаяпти, — дардини тўкиб солди бири.

— Бир ҳисобда ўғлингиз тўғри қилади. Эсингиздами, ўзимиз неча марталаб уй тикладик. Имконият йўқлигидан, қолаверса, ҳафсаласизлик қилиб, омонат бошпана қурдик, кейин ҳали у ерини, ҳали бу ерини ямайвериб, эсимиз кетди. Дарвоқе, ҳали эшитганингиз йўқми, қишлоқда уй-жой қурувчилар учун имтиёзли кредит ажратилаётганмиш. Ўғлингиз ҳам, келинингиз ҳам ўқимишли, иш жойи тайин. Кредит олиб, қурилишни бошлайверсангиз бўлади-ку, — дея янгиликдан воқиф этди қўшнининг иккинчиси.
— Ўғлим билан келиним ҳам шундай деяпти. Лекин мен қарзни ёмон кўраман-да.
— Бекор қиласиз, дўстим. Ўн беш йилгача фарзандларингиз оз-оздан тўлаб боришади. Ҳозир бировдан қарз сўраб кўринг-чи, берармикин? Ҳукумат ҳиммат қилиб турганда имкониятдан фойдаланиб қолмайсизми?! Ана, маҳалламиздаги Абдулазизнинг ўғли банкда ишлайди. У йўл-йўриқни яхши билади...
Ҳа, бугунги кунда ҳар бир инсон ўз орзусидагидек кўркам ва барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий уйда истиқомат қилишни хоҳлайди.
Эътибор қилган бўлсангиз, Абдулла Қаҳҳорнинг "Ўғри" ҳикоясида шундай гаплар бор: "Деҳқоннинг уйи куйса куйсин, ҳўкизи йўқолмасин. Бир қоп сомон, ўн-ўн бешта хода, бир арава қамиш — уй, ҳўкизи топиш учун неча замонлар қозонни сувга ташлаб қўйиш керак бўлади". Яқин-яқингача уй биз учун шунчаки бошпана бўлиб, қор-ёмғирдан, иссиқ-совуқдан ҳимоя қилса кифоя эди. Баъзан шу вазифани ҳам ўтаб беролмасди бу уй деганлари. Бугун эса унга қўйиладиган талаблар ўзгарди.
Тасаввур қилинг-а, кўпгина мамлакатлар аҳолиси ота-боболари қурган уйларда истиқомат қилишади ва турар-жойларининг нечанчи асрда қурилгани, қадимийлиги билан фахрланишади. Бобо катта меҳнат ва куч сарфлаб, пишиқ-пухта уй қуради, унинг кейинги авлодлари эса кучини ўзи, оиласи ва жамият учун фойдали бўлган бошқа нарсаларга сарфлайди.Ўйлаб қаралса, бу нафақат оиланинг, балки мамлакат тараққиёти учун ҳам зарур шартлардан биридир.
Орамизда иморат кўтаришга алоҳида эътибор қаратадиган, унинг пишиқ-пухталигига, шакл-шамойилининг кўркам бўлишига ва унда зарур шароитларни яратишга ҳаракат қиладиганлар кўп. Албатта, бу ўз-ўзидан бўлмайди. Бу ўринда Президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори айни муддао бўлди. Ўз вақтида ва узоқни ўйлаб қабул қилинган ушбу қарорни юртдошларимиз, айниқса, қишлоқ аҳолиси катта мамнуният билан кутиб олди.
Аслида уй-жой қуриш инсон ҳаётидаги энг катта ва муҳим масалалардан бири. Уй қуриш учун ер майдони олиш, пойдевор қўйиш, тиклаш, томини ёпишу пардозлашгача бўлган жараёнда инсон талай куч, сарф-харажат ва вақт йўқотади.
Шунча ҳаракатлар ва бу орада пайдо бўладиган даҳмазалар ҳар қандай кишининг тинка-мадорини қуритиши табиий. Яратилган имкониятлардан фойдаланиб, "Қишлоқ қурилиш банк"дан кредит олган фуқарони эса бу нарсалар чўчита олмайди. Чунки "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясининг ўзи пудратчи ташкилотини танлов асосида белгилайди ва мутахассислардан иборат комиссия уй қуриб битказилгач, уни қабул қилиб олади. Уй эгаси ортиқча оворагарчилик ва ташвишлардан халос бўлади.
Бундан беш-олти йил аввал бир танишим яхши уй қурмоқчи бўлди. Бу борада тажрибаси ва билими йўқлиги боис шу соҳани биладиган кишилардан ўз хоҳишидаги уйнинг лойиҳасини чизиб беришни сўради. Билишимча, ўша танишим лойиҳанинг ўзига анча-мунча маблағ сарфлади. Энди эса кредит олиб, уй қурмоқчи бўлган фуқаро "Қишлоққурилишлойиҳа" лойиҳа-қидирув институти мутахассислари томонидан тайёрланган уй-жойларнинг намунавий лойиҳаларидан бирини танлаш имкониятига эга. Энг асосийси, бу лойиҳаларни ишлаб чиқишда жойнинг рельефи, иқлим шароитлари, халқимизнинг миллий хусусиятлари, яшаш тарзи ва урф-одатлари ҳисобга олинган.
Кредит ажратиш жараёнида уй-жой қуриш учун ер майдони туман ҳокими қарори билан кимошди савдосисиз умрбод фойдаланишга берилиши ҳам фуқаро учун катта имконият. Юртбошимиз фарғоналик қишлоқ меҳнаткашлари билан бўлган учрашувда бу масалага алоҳида тўхталиб, ўзбек халқининг болажон ва меҳмондўстлиги, уй ёнига уй ва қўшимча иморатлар қуришини ҳисобга олган ҳолда ер майдонини кўпроқ ажратиш лозимлигини ҳамда бу борада суиистеъмолчиликка йўл қўйиш асло мумкин эмаслигини таъкидладилар. Шунингдек, уй-жой қурилишини ривожлантириш энг аввало, қурилиш материалларининг сифати ва нархига боғлиқ эканини қайд этиб, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга солиқ тўлаш бўйича қатор енгилликлар берилгани ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватланишини билдирдилар.
Аҳолисининг қандай турар-жойларда яшаши қайсидир маънода шу мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини, турмуш даражасини ҳам белгилайди.Қишлоқларнинг режа асосида барпо этилиши ва уларда уй-жой қурилишига эътибор қаратилаётгани қишлоқларимизнинг кўркам бўлиши гарови. Зеро, юрт фаровонлиги қишлоқлар тараққиётига боғлиқ экани йилимизнинг номланишида ҳам бўй кўрсатиб турибди. Ушбу хайрли ташаббуснинг замирида яна бир муҳим мақсад мужассам. Бу ислоҳот фуқароларимизда уй-жой қуришга бўлган муносабатни ўзгартириши аниқ. Энди биз ўзимизга ва авлодларимизга кўп йиллар хизмат қиладиган пишиқ ва пухта уйлар қурамиз.

Шаҳноза ЭРГАШЕВА
| < Предыдущая |
|---|
Деҳқонларимизда шундай ибора бор: йил-йилга ўхшамайди. Омилкорларгина ҳар қандай шароитда мўл ҳосил етиштиради....
Бунинг тимсоли ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида ва сифатли Ўтказишда, дала заҳматкашлари...